Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда яна 100га яқин янги беморлар аниқланди

Соат 17:00 дан кейин Ўзбекистонда 165та янги ҳолат қайд этилди.

1295views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 23 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 868 (+165) нафарни ташкил этмоқда.
Кун давомида жами 489 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 54 нафари Карантин муассасаларида, 435 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Аввалроқ, вазирлик икки ўлим — коронавирусга чалинган пойтахтлик 54 ёшли бемор ва Қарши шаҳрида яшаган 64 ёшли беморнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганини тасдиқлаган эди.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Жиззах ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 277 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 868 нафар бемордан 10 149 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 617 нафар бемордан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1295views0replies
0

Изоҳлар