Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Россияда 22 нафар “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” аъзолари қўлга олинди — видео

Ташкилот аъзолари Сурияга жангари гуруҳларни жўнатиш билан шуғулланишган.

1113views0replies
0

ТАСС

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Москва, Новосибирск ва Красноярск шаҳарларидаги тадбирлари давомида Сурияга жангариларни жўнатиш билан шуғулланиб келган террорчи ташкилотнинг 22 нафар аъзосини қўлга олди.
ФХХ Ички ишлар вазирлиги ва Росгвардия билан биргаликда олиб борган амалиётида Россияда фаолияти таъқиқланган “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” ташкилоти аъзоларини қўлга олди.
“Уларнинг орасида гуруҳ раҳбарлари ва аъзолари бўлган 22 нафар шахс қўлга олинди", дейилади ТАССнинг ФХХга таяниб берган хабарида.
Маълум қилинишича, гуруҳ аъзолари ёлланган кишиларни Суриядаги уруш ўчоқларига юбориш ишлари билан шуғулланган ҳамда бундай ташкилотларни молиялаштириб келган. Тезкор қидирув давомида улардан террористик руҳдаги турли адабиётлар ва материаллар, шунингдек сохта ҳужжатлар олиб қўйилган.
1113views0replies
0

Изоҳлар