Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирусга чалинганлар сони 18,7 мингдан, соғайганлар 10 мингдан ошди

Сўнгги 7 соат ичида Ўзбекистонда 172та янги ҳолат қайд этилган.

1222views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 23 июль соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172тага ошиб 18 703тани ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда қолган 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 48 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар ҳамда Жиззах вилоятида ҳам 7 нафар, жами 130 нафар бемор тузалди. 
Шундай қилиб, юртимизда 10 002 (+130) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 8 601 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
Аввалроқ, ССВ коронавирусга чалинган пойтахтлик 82 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этганини маълум қилганди.
1222views0replies
0

Изоҳлар