Излаш
RUUZ

Жамият

3,8 миллион фуқаро ҳукумат ёрдамини олган — сўровнома

Аҳолининг 11 фоизи тўғридан-тўғри ҳукумат ёрдамини олганлиги маълум бўлди.

1470views2replies
0

UzNews.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Ўзбекистон фуқароларини тинглаш" лойиҳаси доирасида "COVID-19" нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари бўйича тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда марказнинг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати UzNews’га маълум қилди.
"Ўзбекистон фуқароларини тинглаш" лойиҳаси (Listening to Citizens of Uzbekistan, L2CU) 1500 хонадонлар ўртасида сўров ўтказиш орқали бутун республикадаги оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганишни кўзда тутади. Сўнгги сўровнома 2020 йилнинг 21 июнида ўтказилган.
Сўровнома натижаларига кўра, тахминан 3,8 миллион фуқаро ҳукумат ёрдамини турли шаклларда олган. 
Пандемия бошланганидан кейин аҳолининг 11 фоизи тўғридан-тўғри ҳукумат ёрдамини олганлиги ҳақида хабар берди. Ёрдамнинг энг катта қисми 92 фоизи тўғридан-тўғри ёки ваучерлар шаклларида берилган ва асосан шаҳарларда кўпроқ тарқалган. 
Кўрсатилган ёрдам ҳажми асосан даромади паст хонадонлар билан боғлиқлиги юқори бўлиб, мазкур дастур доирасида ёрдамнинг жуда катта улуши айнан ижтимоий заиф уй хўжаликларига йўналтирилганлигини тасдиқламоқда.
1470views2replies
0

Изоҳлар