Излаш
RUUZ

Технологиялар

Киберхавфсизлик бўйича давлат ташкилотларининг энг яхшилари эълон қилинди

Топ-10таликка иккита вазирлик, Марказий банк, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Давлат божхона қўмитаси ва бошқалар кирган.

2717views0replies
0

UzNews.uz

"Киберхавфсизлик маркази" ДУК давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2020 йил 1-чораги якуний натижалари бўйича рейтингини эълон қилди.  
Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.
Юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар қуйидагича:
1.  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (88,1 балл)
2.  Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (87 балл)
3.  Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (82.7 балл)
4.  Наманган вилояти ҳокимлиги (80.5 балл)
5.  Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (80 балл)
6.  АТИБ "Ипотека-Банк" (79.8 балл)
7.  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (76,7 балл)
8.  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қомитаси (75,5 балл)
9.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (75,1 балл)
10.  "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки (74,9 балл)
Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, вазирликка Lex.uz, Project.gov.uz, Regulation.gov.uz, E-notarius.uz, E-ngo.uz, Davxizmat.uz, “Интеллектуал мулк” ахборот-қидирув тизими сингари ва бошқа йирик ахборот ресурслари тегишли.
2717views0replies
0

Изоҳлар