Излаш
RUUZ

Коронавирус

Бир кечада Тошкентда 37та янги ҳолат аниқланди

Коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 152тага ошди.

802views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 23 июль соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18531 (+152) нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 37 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафар Қашқадарё вилоятида, яна 34 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 13 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда 9872 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 8560 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 100 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
Аввалроқ, вазирлик Олмазор туманида яшовчи 55 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганини маълум қилганди.
802views0replies
0

Изоҳлар