Излаш
RUUZ

Коронавирус

Cингапурдан кислород концентраторлари олиб келинди

Cингапурнинг «Temasek Foundation» фонди 30 дона «Yuwell 7F-5» кислород концентраторини беғараз асосда тақдим этди.

906views0replies
0

dunyo.info

Cингапурнинг «Temasek Foundation» фонди 30 дона «Yuwell 7F-5» кислород концентраторини беғараз асосда тақдим этди. Бугун юкларни Ўзбекистон томонига расмий топшириш маросими бўлиб ўтди.
Кислород концентраторини мамлакатимизга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий жараён Ўзбекистоннинг Cингапурдаги элчихонаси томонидан, Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 20 июлда ўтган Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар масалаларига бағишланган видеоселектордаги топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳамкор мамлакатнинг Ўзбекистон тиббий муассасаларининг самарали фаолият юритиши учун тақдим қилган иккинчи инсонпарварлик ёрдамидир. Бундан олдин Сингапур мамлакатимизга 5 минг дона ПЦР тест тизимларини юборган эди.
Ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш учун 22 июль куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан Шанхай шаҳри орқали рейс ташкил қилинди. Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кислород концентраторларини қабул қилиб олди.
906views0replies
0

Изоҳлар