Излаш
RUUZ

Криминал

Ер ажратиб бериш эвазига пора олган ходим жиноят устида қўлга тушди

Фарғонада бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган кадастр ва лойиҳа ходимлари ушланди.

2164views0replies
0

Иллюстрация

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошлоқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси М.М. Ўзбек давлат ер тузиш-илмий лойиҳалаш институти “Ўздаверлойиҳа” Фарғона филиали муҳандиси Ю.Ғ. билан олдиндан тил бириктириб, “М.Ф” деҳқон хўжалиги раҳбари А.А.дан янги қурилган бино ва иншоотларни кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш, ер лойиҳа чизма ҳужжатларига қўшимча ер ажратиб бериш ва туман ҳокимини қарорини чиқартириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
UzNews.uz’га маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан бўлим мутахассиси М.М. ва бўлим муҳандиси Ю.Ғ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари ер ҳисоби ва давлат кадастрлари соҳасида талон-торожлик ва коррупция авж олган ҳақида айтиб ўтган эди.
– 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани бунинг далили, - деган эди Шавкат Мирзиёев.
2164views0replies
0

Изоҳлар