Излаш
RUUZ

Коронавирус

7 соат ичида Тошкентда 60та янги ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда жами касалланганлар сони 18,3 мингга етди.

1110views0replies
0

Учтепа тумани ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 22 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 324 (+153) нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 112 нафар ҳамда Наманган вилоятида 33 нафар, жами 145 нафар бемор тузалди. 
Шундай қилиб, юртимизда 9 554 (+145) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
Аввалроқ, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани маълум қилинди.
1110views0replies
0

Изоҳлар