Излаш
RUUZ

Жамият

Энди ҳар бир касалхонага прокуратура ходими бириктирилади

Бу касалхоналарда мавжуд бўш ўринлар ҳисоби юритилишига ёрдам бериши айтилди.

1130views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура ташаббуси билан тез орада “Shifoxona info” телеграм бот канали ташкил этилиб, ҳар бир касалхонага прокуратура ходими бириктирилиб, шаҳардаги касалхоналарда мавжуд бўш ўринлар (койка) ҳисоби  юритилиши йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати UzNews’га маълум қилди.
Бунинг натижасида мавжуд ҳақиқий маълумотларни мунтазам равишда “Колл-марказ”даги чақирувларни мувофиқлаштирувчи диспетчерларга доимий равишда тақдим этиб  келиниши ўлароқ, чақирувга чиққан тез ёрдам бригадасини, заруратга қараб беморни касаллиги бўйича бўш жой мавжуд бўлган яқин  орадаги  шифохоналарга  йўналтириш имконияти юзага келади.
Бош прокуратура томонидан шунингдек, тез ёрдам хизмати фаолиятини яхшилаш, уларнинг чақириқларга янада тезкорликда етиб бориши, тез ёрдам ходимларини янада малакалироқ хизмат кўрсатиши учун зарурий янгиликларни жорий этиш тўғрисидаги топшириқ ижроси юзасидан ҳам амалий чоралар кўлланмоқда.
Хусусан, тез ёрдам хизмати автомобил паркини кенгайтириш ва шу билан аҳолининг тез ёрдам хизматига бўлган заруратини қондириш мақсадида қўшимча 50 та “Дамас”, 12 та “Фотон” ва 27 та “Isuzu” махсус автомашиналари тез ёрдам марказий станциясига ажратилиши ҳамда давлат рақамлари олиб берилиши таъминлангани маълум қилинди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 15 июль куни президент видеоселекторидан кейин берган интервьюсида давлат раҳбари томонидан берилган муҳим топшириқлар ҳақида тўхталган эди.
1130views0replies
0

Изоҳлар