Бугун, 22 июль куни АОКА залида бўлиб ўтаётган «2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари, таҳлил ва хулосалар» мавзусидаги матбуот анжуманида имтиҳон қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди.
– Имтиҳонни кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган. Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, тест синови ўшанда ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор килинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади.
Шунингдек, тест синовига киритилаётган абитуриентда иситма аниқланса, у тест синовларига киритилмайди ва абитуриент тест синовлари тўлиқ тугаганидан сўнг 4 кун ўтиб тест синовларига қўйилади. Яъни улардан алоҳида тест синовлари олинади, - деди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.