Технологиялар

Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобилнинг тажриба намунаси ишлаб чиқарилмоқда

Ундан мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобилнинг тажриба намунаси ишлаб чиқарилмоқда
Фото:oboronprom.uz

Давлат мудофаа саноати қўмитаси махсус ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири «KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR» МЧЖ билан ҳамкорликда «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунаси ишлаб чиқарилмоқда.

Таъкидланишича, ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

 

«TARLON»нинг асосий тактик ва техник тавсифи:

Хабарда ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра «TARLON», етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан асло қолишмаслиги маълум қилинган.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ