Излаш
RUUZ

Жамият

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

700views0replies
0

ЎзА

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.
Қонун билан қатор қонунлар ва кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекс 197⁵ - модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Бундай ҳуқуқбузарлик учун қуйидагича жарима қўлланилади:
- фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача);
- мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача).
Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:
- фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача);
- мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.
Ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилганда, таълим муассасасининг педагог ходими маъмурий баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа зарур бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
700views0replies
0

Изоҳлар