Излаш
RUUZ

Жамият

Чегарадан 952 та коронавирус тестини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан COVID-19 инфекциясини аниқлайдиган 952 та тестни ноқонуний олиб ўтишга уринди.

698views0replies
0

inform.kz

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан COVID-19 инфекциясини аниқлайдиган 952 та тестни ноқонуний олиб ўтишга уринган. Бу ҳақда «Казинформ» хабар берди.
20 июль куни Туркистон вилояти прокуратураси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Сариағаш туманидаги божхона постини текширган. Текширув чоғида, Ўзбекистонлик фуқаро юк машинасида умумий қиймати 3,6 млн. тенге бўлган 56 қути COVID-19 инфекциясини аниқлайдиган тестни олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланган. 
Ахборот агентлигининг ҳайдовчи сўзларидан иқтибос келтиришича, у тестларни Россия Федерациясидан олиб келган. Бироқ, у ушбу тестлар учун божхона постида декларация топширмаган. 
«Ушбу ҳолат бўйича ваколатли орган Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди ва декларация қилинмаган мулк мусодара қилинди», дейилади хабарда.
Ўзбекистонлик фуқарога эса 2 055 997 сўм 8 тийин (Қозоғистон ойлик ҳисоб кўрсатгичининг 30 баравари) миқдорида жарима солинди.
698views0replies
0

Изоҳлар