Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда РФ Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Россия делегациясига Росавиация бошлиғи Александр Нерадко, ўзбекистонликларга транспорт вазири Элёр Ғаниев бошчилик қилган.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган йиғилишда Ҳаво транспорти федераль агентлиги ва Фуқаролик авиацияси агентлиги ўртасида хавфсиз парвоз соҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишувни имзолашга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Унда икки давлат ўртасида рейслар сонини ошириш, шунингдек, йўловчи ва юк ташиш учун ҳамкорликда лоукостерни ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилган.