Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирусга чалинган пойтахтлик икки бемор вафот этди

ССВ 51 ва 42 ёшли тошкентлик беморларнинг ўлимини маълум қилди.

1132views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 51 ёшли В.Т. (эркак)да жорий йил 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. 
Унга “COVID-19” инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 42 ёшли С.С. (эркак)нинг ўлими ҳақидаги маълумотларни берди. 
У жорий йил 17 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у ўта оғир аҳволда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига ўтказилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас етишмовчилигининг 4-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.
Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, қандли диабетнинг декомпенсация босқичи каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.
Бироқ ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
1132views0replies
0

Изоҳлар