Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам хизматига 100 та “Дамас” ажратилди

103 телефон рақамига уланиш вақти 1,5 дақиқадан 15 сониягача қисқартирилгани айтилди.

1481views0replies
0

UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича видеоселектор ўтказди
Унда Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам хизмати учун жами 100 та “Дамас” амбуланс машинаси ажратилгани, шулардан 25 таси жойларга тарқатилгани маълум қилинди
Тошкент вилоятида коронавирус касаллиги гумонланган шахсларни даволаш ва назоратини олиб бориш учун 905 шифо ўрин, диагнози тасдиқланганлар учун 210 ўрин стационар шифохоналар фаолият кўрсатмоқда ва қўшимча 350 захира ўрин тайёрлаб қўйилди.
“Ўзтелеком” корхонаси томонидан уяли телефон аппаратлари тарқатилмоқда.
Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш жараёни учун 49 хил турдаги дори воситалари захираси учун дастлабки 10 миллиард сўм пул ажратилиши режалаштирилди.
Йиғилишда 103 телефон рақамига уланиш вақти 1,5 дақиқадан 15 сониягача қисқартирилгани, мурожаатларнинг асосий қисми келиб тушадиган вақт оралиғида (соат 18:00 дан 24:00 гача) энг тажрибали операторлар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилгани таъкидланди.
1481views0replies
0

Изоҳлар