Излаш
RUUZ

Коронавирус

10 баравар қиммат: Тошкентда дефицит дориларни қимматга сотаётганлар қўлга олинди — видео

Сотувчи 56 қути «Эргоферон» дори воситасини жами 5 миллион 320 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

1242views0replies
0

Тошкент шаҳар прокуратураси

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари дорихоналарда рейд ўтказди. Унда «Эргаферон» ҳамда «Арбидол» дори воситасининг ноқонуний савдоси аниқланди.
Хусусан, Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳошимов (Ф.И.О. ўзгартирилган) хорижда ишлаб чиқарилган ва қўлбола усулда қадоқланган «Арбидол» дори воситасининг ҳар бир донасини 35 минг сўмдан ҳисоблаб, 200 донасини жами 600 АҚШ доллари ва 880 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.
Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Йўлчибоев ва Инағомов тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний равишда чет элда ишлаб чиқарилган 200 қутида «Арбидол» дори воситасининг ҳар бир қутисини 32 АҚШ долларидан ҳисоблаб, 2 минг АҚШ доллари ҳамда 44 миллион 750 минг сўмга сотаётган пайтида холислар иштирокида ушланди.
Яшнобод туманида олиб борилган рейдда фуқаро Ашрапов «Арбидол»нинг ҳар бир қутисини 550 минг сўмдан сотган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган МЧЖга тегишли дорихонада норасмий сотувчи Маҳмудова 56 қутидан иборат бўлган «Эргоферон» дори воситаларини жами 5 миллион 320 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, 1 минг 120 «Эргоферон» масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинча олиб қўйилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан қонуний чора кўрилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1242views0replies
0

Изоҳлар