Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда пайдо бўлган «пайғамбар»нинг кимлиги маълум бўлди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Самарқандда сохта пайғамбар чиқибди» деган хабарлар тарқалган эди.

3167views0replies
0

Скриншот

Самарқанд вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган «коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак» деган хабарларга изоҳ берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари суриштирув ишларини олиб боришган.
Аниқланишича, хабардаги фуқаро 1962 йилда Самарқанд туманида туғилган Ҳасан Умаров. Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида истиқомат қилади.
«У 1980-1982 йилларда Афғонистон давлатида фуқаролик урушида ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий хизмат давомида бош қисмидан жароҳат олиб, бош мия контузияси касаллиги билан даволанган», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда Ҳ. Умаровнинг психологик ҳолатини текшириш учун Самарқанд вилоят руҳий касалликлар диспансери мутахассиси кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
3167views0replies
0

Изоҳлар