Излаш
RUUZ

Жамият

Уч нафар аёл шифохонада жанжал кўтариб, деразаларни синдириб ташлади — видео

Фарғона вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда «шифокорларга навбатдаги ҳужум» сарлавҳали видеолавҳа юзасидан изоҳ берди.

2432views2replies
0

Видеодан скриншот

Фарғона вилояти ИИБнинг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 июль куни Қува туманида истиқомат қилувчи Ж.У. исмли аёл ўғлининг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли туман тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган.
Фуқарони Ж.У.ни чақирувларни қабул қилиш ходими З.Н.нинг ходимлар чақирувга 10-15 дақиқадан кейин бориши ҳақидаги жавоби қониқтирмаган.
Шундан сўнг, аёл З.С ва З.Я. исмли аёллар билан ТТЁ биносига бориб, жанжал кўтаришган ва уятли сўзлар билан сўкиниб, чақирувларни қабул қилиш хонаси деразасини синдириб юборишган.
Қайд этилишича, фуқаролар воқеа жойига борган ИИБ ходимларининг ҳам қонуний талабларини бажармаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ходимлари томонидан МЖтКнинг 54-моддаси, 183-моддаси хамда 194-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қувасой шаҳар МИБ судига юборилган.
Қувасой шаҳар МИБ суди томонидан юқорида номлари келтирилган фуқароларнинг 2 нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси яна 1 нафарига эса, БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
2432views2replies
0

Изоҳлар