Излаш
RUUZ

Маданият

Ўзбек йигити Страсбург филармоник оркестрининг янги бадиий раҳбари этиб тайинланди

Юртдошимиз, 32 ёшли иқтидорли мусиқачи Азиз Шоҳакимов Страсбург филармоник оркестрининг янги бадиий раҳбари этиб тайинланди.

1791views0replies
0

Plateamagazine

Юртдошимиз, 32 ёшли иқтидорли мусиқачи Азиз Шоҳакимов Страсбург филармоник оркестрининг янги бадиий раҳбари этиб тайинланди.
У раҳбар сифатидаги иш фаолиятини 2021 йил сентябрь ойидан бошлайди. Унгача юртдошимиз ўз ишини сидқидилдан бажариш учун оиласи билан Страсбург шаҳрига жойлашишга қарор қилган.
У бу мақомда 9 йил давомида раҳбарлик қилган Марко Летонянинг ўрнини эгаллайди. Унинг шартномаси қайта янгиланиш имконияти билан 3 йилга имзоланган.
Азиз Шоҳакимов 21 ёшидаёқ “Густав Махлер” конкурсини ютиб, дунёга танилган. Ҳозиргача, юртдошимиз дунёнинг энг катта саҳналарида нуфузли оркестрларда дирижёрлик қилиб келмоқда.  
1791views0replies
0

Изоҳлар