Излаш
RUUZ

Жамият

«Икки қути сигарета эвазига ўтказилаётган блок-пост» юзасидан муносабат билдирилди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрига кираверишига ўрнатилган блок-постда турган ходимлар рухсатномаси бор ҳайдовчини 2 қути сигарета эвазига постдан ўтишига рухсат берган.

1474views0replies
0

Видеодан кадр

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган “Уз ГАИ. Платный проезд со стикером через блок-пост” сарлавҳаси остида тарқалган видео-тасвир юзасидан муносабат билдирди.  
Видео тасвирда Коронавирус инфекциясини Сирдарё вилояти ҳудудидига кириб келишини олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳар Дўстлик маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойида вақтинчалик ташкил этилган карантин блок постида хизмат олиб бораётган Ички ишлар органи ходими видео тасвирга олган фуқаронинг стикери борлиги ҳақидаги важига қармасдан карантин блок-постдан ўтиб кетиши учун 2 (икки) қути “Кент-6” номли сигарета олиб келишини айтиб, фуқаро сигарета олиб келганидан сўнг карантин блок постга хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ходими айтилган сигареталарни олиб қолиб, фуқарони блок постдан ўтиб кетишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.
Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур холат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, хизмат текшируви натижасига кўра 3 нафар раҳбар ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилиб, 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 1 нафар ходим эса Ички ишлар органларидан бўшатилди.
Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, қатъий интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
1474views0replies
0

Изоҳлар