Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга «ҳайфсан» эълон қилиш ҳақидаги фармойишида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кетаётгани таъкидланган.
«Жаҳон миқёсида коронавирус пандемияси тарқалиши туфайли Ўзбекистонда ҳам ушбу инфекцияга қарши курашиш, унинг аҳоли орасида кенг тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш, самарали карантин ва даволаш тизимини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, эпидемиянинг иккинчи тўлқини натижасида Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар ва у билан боғлиқ ўлимлар сони кескин ошиб кетди», дейилади фармойишда.