Излаш
RUUZ

Жамият

Россия – Қозоғистон чегарасида туриб қолган ўзбекистонликлар мамлакатга поездда қайтарилади

Икки мингдан ортиқ фуқаролар Россиядан Ўзбекистонга учта поездда олиб келинади.

829views0replies
0

Артем Голяков

Бугун, 16 июль куни Россия-Қозоғистон чегарасидан Тошкентга қараб Ўзбекистон фуқаролари билан учта йўловчи поездлари йўлга чиқди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар бермоқда.
1 404 нафар йўловчига эга иккита поезд Кинель бекатидан юрган, яна 702 нафар фуқарога эга битта поезд эса Бузулук бекатидан йўлга чиққан.
Учта поезд миллий гвардия, ички ишлар вазирлиги ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатувида ҳаракатланмоқда.
Қайд этилишича, ушбу поездларда келган барча йўловчилар Наманган ҳамда Тошкент вилоятларидаги карантин марказларига юборилади.
829views0replies
0

Изоҳлар