Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши қанча?

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Ўзбекистондаги «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши»ни қайта кўриб чиқди.

1016views0replies
0

Иллюстратив фото

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Ўзбекистон Республикасининг «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши» кўрсаткичини 2014 йилдан бошлаб New Food Balance Sheet асосида қайта ҳисоблашни амалга оширди
Қайта ҳисоблаш натижасида бу кўрсаткич 2016-2018 йиллар учун 2,8% (0,9 млн. киши) ва охирги 2017-2019 йиллар учун 2,6% (0,8 млн. киши) ни ташкил этди.
Бу маълумотлар расман 2020 йил 13 июл куни бўлиб ўтган «Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2020» (SOFI – 2020) доклади тақдимоти онлайн йиғилишида ва FAO расмий сайти орқали эълон қилинди.
Бундан аввал, FAO халқаро ташкилоти 2019 йилги SOFI – 2019 ҳисоботида, Ўзбекистон 2016-2018 йилларда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши 6,3% (2,0 млн. киши) кўрсаткичи билан Марказий Осиёда Қозоғистон (2,1%) ва Туркманистон (5,4%) дан кейинги ўринда кўрсатиб ўтилган эди.
2020 йил 13 июлдан бошлаб Ўзбекистонда “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичи қайта кўриб чиқилди ва ижобий томонга ўзгаришлар FAOнинг расмий сайтида эълон қилинди. 
Эслатиб ўтамиз, FAO халқаро ташкилоти томонидан мунтазам равишда эълон қилиб бориладиган «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши» кўрсаткичи халқаро миқёсда, мамлакатнинг аҳоли турмуш даражаси ҳақида муҳим маълумот ҳисобланади.
1016views0replies
0

Изоҳлар