Излаш
RUUZ

Криминал

Бектемир тумани ҳокимлиги ходими пора билан қўлга тушди

У ер усти метроси остидан бўш ер майдони ваъда қилган.

1189views0replies
0

Скриншот

Тошкент шаҳрида яна бир ҳокимлик вакили қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.  
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлиги масъул ходими тадбиркорга янги қурилаётган ер усти метроси остидан тижорий мақсадда фойдаланиш учун бўш ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аввалроқ, Чилонзор туманидаги 1 гектар бўш ер майдонини 1 млн. 400 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган туман ҳокимияти ходими ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Капитал қурилиш бош бошқармасида ишловчи мансабдор шахс қўлга олинганди.
1189views0replies
0

Изоҳлар