Излаш
RUUZ

Сиёсат

ТИВ Озарбайжон – Арманистон воқеаларига муносабат билдирди

Ўзбекистон томонларни сиёсий-дипломатик музокаралар йўлини танлашга чақиради

782views0replies
0

Скриншот

Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон – Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдирди.
Ўзбекистон ТИВ баёнотида ушбу ҳудуддаги ҳолат янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкинлиги қайд этилди.
«Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори эканини таъкидлаб, ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда ушбу вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокаралар йўлини танлашга чақиради», дейилади расмий баёнотда.   
Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12 июль куни Озарбайжон ва Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Тўқнашув ва отишмалар якшанба куни Озарбайжоннинг Товуз ҳамда Арманистоннинг Тавуш вилоятлари ўртасидаги чегара нуқтасида бошланган.
782views0replies
0

Изоҳлар