Излаш
RUUZ

Реклама

РАХ А930 онлайн-кассаси: нақд ва нақдсиз кўринишдаги тўловларга янгича нигоҳ

РАХ А930 онлайн-кассаси билан тадбиркорлар ҳужжатлар миқдорини камайтириб ҳисоб тизимини автоматлаштиришлари мумкин.

2473views0replies
0

2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда онлайн-кассаларига ўтиш жараёнига старт берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сонли Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январига қадар барча тадбиркорлик субъектларининг онлайн-назорат-касса машиналарига ўтишлари бўйича тартиб белгиланди. Шу сабабли, мазкур қурилма қандай қилиб Сизнинг бизнесинзига ёрдам бериши ва унинг афзалликлари нималарда эканлигини билиш лозим.
Мамлакат ҳудудида фақатгина Ўзбекистон ДБҚ давлат реестрига киритилган онлайн-назорат-касса аппаратларидан фойдаланишга рухсат берилган.
ARCA Group компанияси бизнесда фаолиятни автоматлаштиришга ёрдам берадиган, унинг шаффофлик даражасини оширадиган ҳамда бизнесни юритишни оддий ва қулай қиладиган РАХ А930 онлайн-кассаси ёрдамида савдо қилишнинг замонавий тизимини жорий қилишни таклиф қилади. PAX A930 онлайн-назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган ва қонунчиликда келтирилган барча талабларга жавоб беради.
Бизнес-жараёнларни оптимизация қилиш
PAX A930 — бу касса оператори ҳаракатини осонлаштириш, бизнесни назорат қилиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш имконини берадиган инновацион қурилма.
Онлайн-ККМ РАХ А930 қулай функционал билан ажралиб туради. У ҳужжатлар ҳажмини камайтиришга, шунингдек, харидор билан бўладиган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, универсал қурилма сифатида ARCA Group маҳсулоти бир вақтнинг ўзида бир нечта масалаларни ҳал қилади. У ўзида касса аппарати ва банк терминали функцияларини бирлаштиради. Ушбу интеграция сабабли, PAX A930 нафақат нақд, балки нақд пулсиз кўринишдаги тўловларни ҳам замонавий усуллар билан амалга ошириши мумкин.
Корхонанинг ишлаш тизимини тезлаштириш
ARCA Group технология ва инновациялар дунёсидаги сўнгги янгиликларни кузатиб боради ва ўз маҳсулотларининг имкониятларини доимий равишда яхшилайди. Шу сабабли, PAX A930 онлайн-кассаси замонавий техник ички қисмлар билан жиҳозланган.
Қурилма 4G, Wi-Fi (2,4 ГГц, опционал 5 ГГц) ва Bluetooth 4.2 тизимларига улана олади. Бу маълумот узатиш учун яхши алоқани таъминлайди ҳамда қурилманинг барча функцияларини исталган жойда ва қўшимча симларсиз ишлатиш имконини беради.
Шунингдек, PAX A930 онлайн-кассаси ОС Android 7.1 бошқарувида ишлайди ва кучли кўп ядроли Qualcomm процессори билан жиҳозланган. Ушбу техник ички қисмлар ажойиб графика ва энергия самарадорлиги билан тез, муаммосиз ва хавфсиз ишлашни кафолатлайди.
Шу билан бирга, ARCA Group маҳсулоти нафақат ўзининг кўп қиррали эканлиги, балки юқори сифатли кўриниши билан ҳам ажралиб туради. Уни IPS-матрицаси базасидаги 5.5 дюймли катта ва ёрқин HD-экран таъминлаб туради. Ушбу дисплей рангларни максимал даражада аниқлик билан акс эттиришга имкон беради ва ҳисобчиларнинг ишлаш тезлиги ва қулайлигини оширади.
TINDA’ли қурилманинг кўп функционаллиги
TINDA - бу компанияларга ходимлар бошқарувини оптималлаштириш, маркетингни юритиш, тўловларни назорат қилиш ва тўлов қабул қилиш учун бошқа дастурлар билан нақдсиз тўловларни амалга оширишни таъминлайдиган универсал платформа. У ККМ PAX A930-онлайнда олдиндан ўрнатилган, шунинг учун бизнесни «кассадан чиқмасдан» юритиш қулайроқ бўлади.
TINDA дастури Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги қарорига мувофиқ, миллий сертификатлаш тизими томонидан аттестацияланган ва O'z DST 2817:2014 стандарти бўйича 1Д хавфсизлик синфига эга.
Платформа туфайли тадбиркор молия ва ишлаб чиқаришни бошқариш, бизнес жараёнларини таҳлил қилиш, мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш ва нархларни ҳисоблашни автоматлаштириш имкониятига эга бўлади.
TINDA’да шунингдек, бизнес учун керакли бўлган барча имкониятлар бор. Шундай қилиб, жорий қилинган MIS тизими иш жараёнини оптималлаштиради, ERP ишлаб чиқаришни бошқаришда ёрдам беради ва CRM маркетинг ҳаракатлари ва мижоз билан алоқа қилишни кузатади.
Шу билан бирга, платформанинг асосий вазифаларидан бири бу корхонани самарали реклама қилишдир. Бунинг учун ARCA Group TINDA’да мақсадли аудитория учун реклама ташкиллаштиришни жорий этган ҳамда кешбэк тизими ва бонус дастурларини бирлаштириш имкониятини қўшган.
ARCA Group ҳар бир бизнес жараёнини тўлиқ англашга доимо интилиб, ҳар бир мижозга индивидуал равишда ёндашишнинг муҳимлигини тушунади. Шунинг учун, компания маълум бир корхона учун зарур бўлган дастурий ечимларни таклиф қилишга тайёр.
Тўловларнинг хавфсизлиги ва шаффофлиги
PAX A930’да маълумотларни онлайн равишда солиқ хизматига юбора оладиган фискал йиғиб борувчидан фойдаланилади. Ҳисобчи чекни урганидан сўнг, модуль маълумотни ишлаб чиқади ва фискал маълумотлар оператори орқали солиқ хизматига жўнатади. Шифрлаш усули туфайли ARCA Group маҳсулоти тадбиркор ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатлар хавфсизлиги ва шаффофлигининг қўшимча кафолати бўлиб хизмат қилади.
Эквайринг ёрдамида банк карталари орқали қулай тўлов
Эквайринг - бу банк карталаридан тўловларни қабул қилиш имконини берадиган банк хизмати. Бу қалбаки пуллар билан тўловларни амалга ошириш хавфини бартараф қилади, шунингдек, ҳисоблашнинг қулай усулини тақдим этади ва инсон омилига таъсир қилиш хавфини камайтиради.
PAX A930 аллақачон эквайринг билан жиҳозланган. Arca Group ҳар бир онлайн-касса эгалари ҳақида қайғуради ва эквайринг бўйича шерик-банкларнинг рўйхатини доимий равишда тўлдириб боради. Рўйхатга республиканинг 20дан ортиқ тижорат банклари, шу жумладан, «Капиталбанк», Hamkorbank, Asia Alliance Bank, «Асака банк», «Узпромстройбанк», ZiraatBank, ХаlqBanкi, InfinBank ва бошқалар киритилган.
Қандай қилиб PAX A930’ни харид қилиш мумкин
Онлайн-кассани ҳудудингизда жойлашган техник хизмат кўрсатиш марказларидан харид қилишингиз мумкин.
Онлайн-кассани сотиб олганингиздан сўнг, ARCA Group мутахассислари қурилмадан фойдаланишни ўргатишади ҳамда барча нозик тарафлари ва қулайликларини кўрсатиб беришади.
Компаниянинг ўзи онлайн-кассани созлаш ва ишга туширишга ёрдам беради, ҳар ойда TINDA касса дастурий таъминотини кузатиб боради, эҳтиёт қисмларни таъмирлайди ва алмаштиради, шунингдек, онлайн-касса билан ишлаш бўйича маслаҳатлар бериб боради.
Қўшимча маълумотни расмий веб-сайтда ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда олиш мумкин.
Call-центр: (+998) 78−120−23−23,
Расмий сайт: arca.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
2473views0replies
0

Изоҳлар