Жамият

Абитуриентларга паспортлар муаммосиз берилади — ДТМ бошқармаси бошлиғи

ИИВга фуқаролик паспортларини олмоқчи бўлган абитуриентларга ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида топшириқ берилган.

Абитуриентларга паспортлар муаммосиз берилади — ДТМ бошқармаси бошлиғи
Фото:UzNews.uz

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда абитуриентларни энг кўп қийнаётган мавзу – паспорт масаласига ҳам ойдинлик киритилди. Карантин туфайли паспорт берувчи идораларнинг ёпиқлиги важи билан кўплаб ёшлар паспорт олишда қийналаётгани айтиб келинмоқда эди.

 

Диёрбек Қўчқоров эндигина 16 ёшга тўлганларга фуқаролик паспортларини олиш муаммосиз ҳал қилинишини айтди. 

 

Унга кўра, Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 16 ёшга тўладиган ва 16 ёшга тўлган фуқаролар учун ОТМ кириш иштиёқида бўлганларга Ички ишлар вазирлигига алоҳида топшириқ кетган. Унда белгиланган муддатда фуқаролик паспортларини ўз эгаларига етказилиши бўйича топшириқлар белгиланган. Агарда карантин туфайли ёпилган деган важлар билан иш тўхтатилгани аниқланган тақдирда, абитуриентлар ва фуқаролар тўғридан-тўғри ИИВнинг ишонч рақамларига телефон қилишлари мақсадга мувофиқлиги айтилди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ