1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Коронавирус
15 июль 2020 г. 1119 0

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 14 мингдан ошди

Бугун тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро соғайди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 14 мингдан ошди
Фото: UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда жами 494 нафар фуқарода касаллик қайд этилди. Шундан 303 нафари карантин муассасаларида, 191 нафари аҳоли орасида аниқланган. 

Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.  

Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро соғайди

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14085 нафар бемордан 8327 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5691 нафар бемордан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 55 657 нафар, стационар карантинда эса 22 585 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар