Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 14 мингдан ошди

Бугун тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро соғайди.

1288views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда жами 494 нафар фуқарода касаллик қайд этилди. Шундан 303 нафари карантин муассасаларида, 191 нафари аҳоли орасида аниқланган. 
Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.  
Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро соғайди. 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14085 нафар бемордан 8327 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5691 нафар бемордан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 55 657 нафар, стационар карантинда эса 22 585 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
1288views0replies
0

Изоҳлар