Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентлик эр-хотин коронавирусдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 66 ва 67-ўлим ҳақида хабар берди.

1560views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Олмазор туманида яшовчи 68 ёшли К.А. (эркак) ва унинг турмуш ўртоғи 67 ёшли С.А. тана ҳарорати 38 С гача кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли жорий йилнинг 5 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Беморлардан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.
Уларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳар икки беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Уларга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардияси, гипертония артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморларнинг даволаниши давомида тиббиёт ходимлари томонидан консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан эр-хотин беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
1560views0replies
0

Изоҳлар