Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Амурдаги тартибсизликни назоратга олган

Элчихона РФ Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлари билан мулоқот олиб бормоқда.

833views0replies
0

Видеодан скриншот

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси 2020-йилнинг 13-июл куни Россия Федерацияси Aмур вилояти Свободний туманидаги «Renaissance Heavy Industries» компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган ҳодисани назоратга олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  
Мазкур масала бўйича Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлари билан мунтазам мулоқот олиб борилмоқда.
Бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотларини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида воқеа жойига Элчихона Бош консули етиб борган.
Элчихона россиялик ҳамкорлар билан биргаликда можарони келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш, муаммонинг барча томонлар учун мақбул бўлган ечимни топиш бўйича иш жараёни ва натижалари ҳақида қўшимча ахборот беришини маълум қилган.
Кеча ижтимоий тармоқларда кўплаб ишчиларнинг уюшган ҳолда иш жойи маъмурияти биносига киришгани ва тартибсизликлар келтириб чиқаргани акс этган видео тарқалган эди. 
Ишчилар бинони тарк этганидан кейин видеога олган шахснинг айтишича бино ичи ағдар-тўнтар қилинган, кўплаб буюмларга зарар етказилган.
833views0replies
0

Изоҳлар