Излаш
RUUZ

Коронавирус

7 соат ичида Тошкентда 75 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда “COVID-19”га чалинганлар сони 167тага ортди.

1158views0replies
0

Бектемир тумани ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш хизмати берган маълумотларга кўра, 2020 йил 13 июль соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13360  (+167) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари эса Навоий вилоятида барчаси аҳоли орасида  аниқланган.
Айни пайтга қадар юртимизда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( 58 фоиз) соғайди. 
Ҳозирда мамлакатимизда 5446 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 62 нафар бемор вафот этган.
Эрталабки ҳолатга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган эди.
1158views0replies
0

Изоҳлар