Излаш
RUUZ

Технологиялар

Тошкентда 2021 йилда иккита тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилади

Жорий йилдан электрмобилларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини яратиш ишлари бошланади.

1254views0replies
0

Михаил ФРОЛОВ

Президент Шавкат Мирзиёев “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатнинг “Йўл харитаси”га биноан, мамлакатда электрмобиллар учун хизмат кўрсатиш инфратузилмаси яратилади. Жорий йилнинг сентябрига қадар ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш асосида таҳлилий материал тайёрланади.
Шунингдек, сентябрга қадар электрмобилларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари яратиладиган аниқ жойлар ўрганиб чиқилади.
2021 йилнинг январида эса Тошкент шаҳрида МЭК 61851-1-Mode 4 стандарти бўйича иккита тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилиши ва ишлаши режалаштирилган.
1254views0replies
0

Изоҳлар