Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда нега сунъий интеллект ривожланмаётгани сабаблари маълум қилинди

Айрим ҳудудларда интернет тармоғига уланиш ва унинг тезлиги билан боғлиқ муаммолар эътироф этилган.

1012views0replies
0

robo-hunter.com

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳлари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси”га оид фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳада Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар SWOT таҳлил асосида кўрсатилган. 
Булар:
– СИ соҳасидаги стартап лойиҳаларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши суст.
– СИ соҳасидаги маҳаллий ва ҳорижий журналларда чоп этилган мақолалар сони кам;
– СИ соҳасидаги патентлар сони кам;
– СИ соҳасида илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ҳалқаро ҳамкорлик паст даражада;
– СИ соҳасида юқори малакали кадрлар танқислиги юқори;
– СИ соҳасида докторантлар сони кам;
– СИ соҳасини ривожлантириш учун очиқ манбааларда статистик маълумотлар етарли эмас;
– Айрим ҳудудларда интернет тармоғига уланиш ва унинг тезлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд;
– Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси суст.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясида 2030 йилга қадар Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасида илмий-техник ва инновацион тараққий этган дастлабки 50 та илғор давлатлар қаторидан ўрин эгаллаши асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.
1012views0replies
0

Изоҳлар