Жамият

«Автомашинасини қарама-қарши йўналишда бошқариб келган» – ИИБда дўппослангани айтилган суд ходими юзасидан изоҳ берилди

ИИВ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман ИИБда дўппослангани айтилган суд ходими юзасидан изоҳ берди: улардан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётганлиги учун тўхташ талаб қилинган.

«Автомашинасини қарама-қарши йўналишда бошқариб келган» – ИИБда дўппослангани айтилган суд ходими юзасидан изоҳ берилди
Фото:ИИВ

Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 10 июль куни соат 09:50ларда Жарқўрғон туман ҳокими З.Давлатов, туман прокурори Б.Ҳайдаров ва туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.Хидировлар томонидан ички ишлар органлари ва хизматга жалб этилган бошқа ходимларнинг фаолияти мувофиқлаштирилаётган вақтда, “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида ташкил этилган блок постга Жиноят ишлари бўйича туман судига қарашли “Нексия-3” русумли 75/530/YAA давлат рақамли хизмат автомашинасини ҳайдовчи Р.Р. қарама-қарши йўналишда бошқариб келган.

 

Туман ҳокими ва постда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари мазкур автотранспортни йўлнинг қатнов қисмидан четга олишни талаб қилганларида, ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай автомашинани йўлдан олмаслигини, келган жойида туришини айтиб, 20-25 дақиқалар давомида автомашинани тўхтатиб қўйиши оқибатида, постда сунъий тирбандлик юзага келган.

 

Шундан сўнг ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, ҳайдовчи Р.Р. соат 10:30 ларда туман ИИБга олиб борилиб, соат 11:00ларда туман ИИБдан чиқариб юборилган.

«Шу куни ҳайдовчи Р.Р. ўзига тан жароҳати етказилганлиги важи билан туман шифохонасига мурожаат қилган, шифохонанинг бу ҳақидаги хабарномаси туман ИИБга юборилиб, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, хабарнома тегишлилиги бўйича туман прокуратурасига юборилган. Ҳозирги вақтда юзага келган ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади ИИВ Ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ ва ИИБ ходимлари томонидан туман суди ходимлари ва судьялари омма ўртасида ҳақоратланиб обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ