Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

"Ўзбекнефтгаз" бошқарув раиси Қашқадарё ва Бухородаги конлар ҳолатини ўрганди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлар корхоналари, конлар ҳамда қудуқларда бўлиб, у ердаги ҳозирги ҳолатни ўрганди.

1233views0replies
0

"Ўзбекнефтгаз"

Аввало, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишчи-ходимларга яратиб берилган шароит, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, унинг олдини олиш учун амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқилди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ”  Муборак НГҚЧБга қарашли “Жанубий Муборак” конидаги бурғулаш ишлари олиб борилаётган 10-сонли қудуқдаги ишлар билан яқиндан танишди ва қудуқларда олиб борилаётган бурғулаш ишларини белгиланган муддатларда тугатиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш ва уни қатъий назоратга олиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқ берилди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича Бухорода қилинаётган ишлар билан танишиш учун Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Учқир газни олтингугуртдан тозалаш” комплексида бўлди.
Конлардан қазиб олинаётган табиий газни паст босимдан юқори босимга ошириб бериш ва кунлик 1,5-2,0 млн.куб.м табиий газ қазиб чиқариш учун қурилаётган “Учқир сиқув компрессор станцияси”даги якуний қурилиш ишлари ҳолати ўрганилди.
“Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан инвестицион лойиҳа доирасида қурилиши амалга оширилаётган газни цеолитли қуритиш қурилмаси (УЦОГ), суюлтирилган газни қабул қилиш (УППБС), лаборатория бинолари, 100 ўринли ошхона, кузатувчилар биноси қурилиш ишларининг ҳозирги ҳолати атрофлича ўрганилди ва қурилишни белгиланган муддатда тугатиш бўйича керакли топшириқлар берилди.
Бошқарув раиси Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига ташрифи давомида “ENTER Engineering Pte.Ltd.” компанияси томонидан қурилиши амалга оширилаётган “Учқир сиқув компрессор станцияси”ни ишга қўшиш жорий йилнинг 10 июль санасига белгиланган бўлса-да, ҳанузгача ишлар якунланмаганини кескин танқид қилди.
Гарчи етарли сабаблар бўлмаган бўлса-да, қурилиш ишлари ўз якунига етмагани ва навбатдаги муддатда ҳам ишлар тугатилмаса бу бўйича масъулларга чора кўрилиши масаласини ўрганиш бўйича тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
1233views0replies
0

Изоҳлар