Излаш
RUUZ

Жамият

Шерзод Шерматов эски шаҳарликлар ҳақида айтган фикрини изоҳлади

Халқ таълими вазири ҳақиқатни айтгани учун хафа бўлмасликни, аксинча хулоса чиқариш кераклигини таъкидлади.

847views0replies
0

Uzreport.news

Карантин даврида таълим тизимидаги чекловлар, қабул жараёнлари ва соҳага оид бошқа ўзгаришлар бўйича АОКА анжуманлар залида брифингда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкентда олий таълим муассасаларига кириш бўйича энг паст кўрсаткич – Эски шаҳар қисмида яъни Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманлари эканлиги, бу борада энг юқори кўрсаткич эса русийзабонлар яшайдиган туманлари экани хусусида гапирган эди.  
Бироқ вазир айтган фикрини кимлардир бошқача талқин қилиб, ноўрин хафа бўлганларга мурожаат қилди.  
“Куни кеча, эски ва янги ҳудудлар орасидаги ушбу тафовут ҳақидаги ҳақиқатни айтганим учун хафа бўлиш эмас, балки ундан хулоса қилиб, фарзандларимизни ўқишга янада қизиқтирсак, шундагина эски шаҳарларимиз янада ривожланади. Шахсан ўзим шундай инсонлар орасида ўсиб-улғайганим сабабли, бу муаммо ҳақида ичимдан ҳис қилиб, куйиниб гапирган эди” – дейди у. 
Вазир ҳудудларнинг ривожланишида таълимнинг ўрнига тўхталган.
—  Муаммо шундаки, йиллар давомида ушбу ҳудудларда олий таълимга қизиқиш паст бўлгандан кейин, олий маълумот талаб этиладиган ўқитувчи, муҳандис, врач, давлат хизматчиси каби қатор касб эгалари камайиб боради. Бу эса ўз навбатида ўша ҳудудларнинг ривожланишига салбий таъсир қилади, - дея изоҳлаган вазир ўз фикрини.
Халқ таълими вазири ота-оналарни фарзандларини ўқитишга ундаган.
“Шунинг учун, “ўқиб ким бўлардинг” қабилида гапирмасдан, ҳозир ўқишга мойиллиги бор фарзандларингизга ўзига мос йўналишга ҳужжат топширишга ундашнинг айни вақти. Ушбу вақтни бой бермаслик керак!” – дея фикрини якунлаган Шерзод Шерматов.
847views0replies
0

Изоҳлар