Излаш
RUUZ

Коронавирус

“COVID-19”: Тошкентда 150га яқин янги ҳолатлар қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 мингдан ошди.

839views0replies
0

Бектемир тумани ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлги 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196тага ошиб, 13193 нафарни ташкил этаётганини маълум қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 
Ҳозирда мамлакатимизда 5280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
839views0replies
0

Изоҳлар