Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентлик аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди

ССВ коронавируснинг навбатдаги қурбони ҳақида маълум қилди.

1005views0replies
0

onco62.ru

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган пойтахтлик 67 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.
Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.
Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.
Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 
1005views0replies
0

Изоҳлар