Жамият

5 ёшли қизалоқ қотиллик қурбони бўлди

Навоийда 16 ёшли мактаб ўқувчиси амакисининг вояга етмаган ўгай қизи ва унинг онасига пичоқ билан қасддан тан жароҳати етказди.

5 ёшли қизалоқ қотиллик қурбони бўлди
Фото:UzNews.uz

2020 йилнинг 9 июль куни Навоий вилояти Навбаҳор туманида содир этилган мудҳиш қотилликка вояга етмаган ўсмир сабабчи бўлди

 

2004 йил Зарафшон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, мактаб ўқувчиси, айни пайтда Зарафшон шаҳридаги 6-кичик даҳада истиқомат қилувчи Б.Қ. жорий йилнинг 8 июль куни ота-онаси билан биргаликда Навбаҳор тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда истиқомат қилувчи бобосининг уйига меҳмондорчиликка борган. 

 

Б.Қ. амакиси Э.Т.нинг ўгай қизи, яъни 2015 йил Нурота туманида туғилган,  Навбаҳор тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда истиқомат қилувчи, вояга етмаган М.А.ни ошхона пичоғи билан бўйин соҳасига уриб, қасддан ўлдирган. Воқеага тасодифан гувоҳ бўлган М.А.нинг онаси, яъни 1988 йил Нурота туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1 нафар фарзанди бор, Навбаҳор тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи М.Д.га ҳам қўлидаги пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган. 

 

Айни пайда жабрланувчи М.Д. туман Тиббиёт бирлашмасининг “Жонлантириш бўлими”га ётқизилган.

 

Оиладаги носоғлом муҳит, руҳият ва онгнинг мўртлиги, меҳрсизлик ҳамда итоатсизлик қонли зўравонликнинг юзага келишига сабаб бўлди, - дейди вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник И.Тиллаев. – Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги эътиборсизлиги 5 ёшли қизалоқни қурбонга айлантирди. Ахлоқий ҳамда жисмоний тарбиясизлик ҳар қандай жиноятнинг бош омилидир. Гумонланувчининг жазодан қочишга уриниши, қотилликда ўзини айбдор ҳис этмаслиги уни жавобгарликдан озод этмайди. 

 

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида, гумонланувчи шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар32654(+671)
Соғайганлар25659(+1569)
Вафот этганлар211(+5)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар32654(+671)
Соғайганлар25659(+1569)
Вафот этганлар211(+5)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ