Ҳукуматнинг 10 июль кунги қарори билан Сарвар Ғаниевич Ашуров Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу лавозимга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Дилнозахон Собир қизи Каттаханова Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари эди.
Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан, Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ёшлар иттифоқи ўрнига ташкил қилинган Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланганди.