Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳурдаги ЙТҲга изоҳ берди

«Lacetti» ҳайдовчиси ҳозирча номаълум бўлган сабабларга кўра бошқарувни йўқотган.

953views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган махсус хизмат томонидан сув каналидан автомобилни олиб чиқиш тадбири акс этган видеога изоҳ берди.
11 июль куни эрталаб тахминан соат 06:30 да Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Сеул кўчалари кесишмасида «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси Маҳмуд У. ҳозирча номаълум бўлган сабабларга кўра транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб, кўприкдаги темир тўсиққа урилган ва тўсиқни синдириб «Бўрижар» каналига тушиб кетган. ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Ҳозирда ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.
953views0replies
0

Изоҳлар