Излаш
RUUZ

Коронавирус

20 кунлик карантин даврида эҳтиёжманд оилаларга бирламчи маҳсулотлар етказиб берилади

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан қўшимча равишда бир қатор карантин чекловлари киритилди.

1243views0replies
0

korzinka.uz

Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Хусусан, давлат томонидан ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.
Мазкур оилалар рўйхатини ишлаб чиқишда қуйидаги оилаларга биринчи навбатда эътибор қаратилади:
–  таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар; 
–  ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;
–  ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар; 
–  ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
–  14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
–  ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
–  меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.
Моддий кўмак юкларини манзилли тақсимлаш ҳамда етказиб бериш мақсадида маҳаллий ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлигининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди, шунингдек, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига мурожаатларни қабул қилишни ташкил этиш мақсадида қисқа рақамли телефон тармоғи (call-center) ишга туширилади. 
1243views0replies
0

Изоҳлар