Излаш
RUUZ

Маданият

Аё София ибодатхонаси қайта масжидга айлантирилди. Илк намоз икки ҳафтадан кейин ўқилади

Туркия Давлат кенгаши Вазирлар Маҳкамасининг 1934 йилги қарорни бекор қилди. Музейга масжид мақоми қайта берилди. 

2152views0replies
0

Dw.com

Туркия Давлат кенгаши Аё Софиянинг музейга айлантирилишига оид 1934 йилги Вазирлар Маҳкамасининг қарорини бекор қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эса Аё Софияда диний маросимлар ўтказиш бошланишига рухсат берувчи қарорни имзолаган.  
Масжидга айлантирилган музей-ибодатхонада 24 июлдан бошлаб намоз ўқиш бошланади.
Туркия президенти бошқа тарихий масжидлар қаторида Аё София сайёҳлар учун ҳам очиқ бўлишини маълум қилди.
Аё София ибодатхонаси – Римдаги Авлиё Пётр ибодатхонаси қурилгунига қадар христиан ибодатхоналари ичида энг йириги бўлган. Византия империясининг қулаши ортидан ибодатхона 1453 йилда масжидга айлантирилган. 1934 йилда эса Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк қарори билан Аё София музейга айлантирилган эди. Музей 1985 йилдан ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
2152views0replies
0

Изоҳлар