Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда йил бошидан бери қанча одам ЙТҲда вафот этди?

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ жорий йилнинг 1 январидан 7 июлга қадар содир бўлган ЙТҲларнинг таҳлилини тақдим этди.

1242views0replies
0

Facebook

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар пойтахтда 320 та йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган.
Шулардан 284 тасида бадан шикастлари қайд этилган. Ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 36 та бўлиб, ҳаётдан кўз юмганларнинг умумий сони 42 киши ташкил этди. 
Ўлим билан боғлиқ ҳодисаларнинг сабаблари
Тошкентда 2020 йилнинг 1 январь кунидан 7 июлга қадар содир бўлган ЙТҲларнинг таҳлили қуйидаги асосий сабабларни аниқлади:
- Тезликни ошириш – 19 та ҳодиса;
- Қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиш – 4 та ҳолат,
- Спиртли ичимликлар истеъмоли – 3 та ҳолат.
Куннинг қайси вақтида хавф кўпроқ:
Ўлим билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили қуйидагиларни кўрсатган.
Эрталаб, 8 та ҳодиса (Бектемир, Шайхонтоҳур, Олмазор, Учтепа туманларида, ҳамда иккита ҳолат Сергели туманида) соат 06:00 дан 12:00 гача содир бўлган.
Кундузи, соат 12:00 дан 18:00 га қадар – 9 та ҳодиса (Яккасарой, Чилонзор, Сергели, Яшнобод туманларида, ҳамда иккита ҳодиса – Учтепа ва Олмазор туманларида).
Кечқурун, соат 18:00 дан 24:00 гача – 14 та ҳодиса (Мирзо-Улуғбек, Чилонзор, Миробод, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Учтепа туманларида биттадан, Яшнобод ва Сергели туманларида – иккита ҳодиса).
Тунда, соат 24:00 дан 06:00 га қадар – 5 та ҳодиса (Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Миробод, Сергели, Бектемир туманларида биттадан ҳодиса, Мирзо-Улуғбек туманида – иккита).
Жорий йилнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар куннинг ёруғ вақтида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 15 киши, қоронғу вақтида 21 киши ҳаётдан кўз юмган.
1242views0replies
0

Изоҳлар