Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар 179тага ортди

Касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги фуқароларда аниқланган.

1358views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179тага ортиб 12206 нафарга етган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 30 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 7530 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда Ўзбекистонда 4621 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1358views0replies
0

Изоҳлар