Излаш
RUUZ

Жамият

Бир кунда иккита велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди

Наманганда жорий йил 9 июль куни бир бирига боғлиқ бўлмаган иккита ҳолатда велосипедчилар йўл транспорт ҳодисаси қурбони бўлишди. Ҳар иккаласи ҳам шифохонада вафот этган.

1186views0replies
0

Архив / tergov.uz

Жорий йилнинг 4 июль куни соат 08:30 ларда Уйчи тумани “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида шу туманда яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган “ВАЗ-21063” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. Афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай жабрланувчи 9 июль куни шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, 9 июль куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳам афсуски аянчли якун топди. Соат 16:30 ларда, Косонсой-Наманган йўлининг 17 км.да туманда яшовчи фуқаро “Дамас” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобиль бошқараётганингизда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг. Бир инсоннинг ҳалок бўлишига ёки оғир тан жароҳат олишига сабабчи бўлиб қолманг.
1186views0replies
0

Изоҳлар