Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 12 мингдан ошди

Янги ҳолатлар Карантин марказидаги фуқаролардан ташқари, Тошкент шаҳри, Наманган, Жиззах, Фарғона ва Қорақалпоғистон Республикасида аниқланди.

1496views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 10 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 170тага ошиб 12027 нафарни ташкил этганини маълум қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 24 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 24 нафари Наманган вилоятида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 16 нафар Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 1 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 166 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар, Навоий вилоятида 11 нафар, Хоразм ва Бухоро вилоятларида 6 нафардан, жами 243 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 7530 (+243) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.
10 июль куни мамлакатимизда жами 463 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 268 нафари карантин муассасаларида, 195 нафари аҳоли орасида аниқланган. 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4443 нафар бемордан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1496views0replies
0

Изоҳлар